среда, 12 ноября 2014 г.

БОЛА УЧУН ПУЛ


Гап йўлкирада. Ва йўлкирада ҳам эмас...

Москвада кўрган-кечирганларим орасида сабоқ олишга арзигулик воқеалар кўп. Ҳали-ҳануз баъзиларини эслаб таҳлил қиламан, биздаги ҳаёт тарзи билан таққослайман...
Автобусда кетаётгандим, кекса рус киши невараси билан рўпарамдаги ўриндиққа келиб ўтиришди. Қўлларида гулдор тасмага ўралган ихчамгина торт бор эди. Бобо билан невара ўзаро гаплашиб, мен ўз ҳаёлларим билан ойнага қараб кетаётгандик, контукторнинг “билет олинглар” деган мурожаати эшитилди. Мен сумкачамни очиб ичидаги ҳамёндан пул олгунимча, бобо чўнтагидан 100 рубль олиб кондукторга узатди.


-  Бизга икки кишига олиб қолинг, - деди бобо бардам овозда. – Неварам бугун етти ёшга кирди. Энди у катталар сафида.
Кондуктор табассум билан болакайни туғилган куни билан табриклаб, икки кишилик билет узатди. Болакай эса рахмат айтиб бобосига юзланди:
-  Бобо, энди мен катта одам ҳисобланаман-а?
-  Албатта, - деди бобо. – бугундан бошлаб сен катталар қаторида пул тўлашга ҳам ҳақлисан.
Бола ғурур билан атрофга қаради. Бобонинг кўзларида ҳам фахр чўғи порларди. Уларнинг суҳбати катталар томонга, мени эса ўйларим Ўзбекистон томонга кетди.
8 ёшли фарзандини ҳам сўрашса 6 ёшман дегин, деб метро йўлагидан ўтказадиган, автобусларда ўсмир боласига пул тўлаш у ёқда турсин, ўзига йўлкирани ярмини аранг берадиган халқимиз кўз ўнгимдан ўтди. Ич-ичимдан зил кетдим:
Биз қандай миллат тарбиялаяпмиз?!

Комментариев нет:

Отправить комментарий