вторник, 7 января 2014 г.

Ўн олти йил ухлаган аёл

Ташхис: Летаргик уйқу. 
Британ олимларининг фикрига кўра, тахминан 4 фоиз инсонлар аслида ўлмас, шунчаки летаргик уйқуга кетар экан. Бу ҳолат кўпчилик учун абадий уйқуга айланиб қолаяпти. Неча йиллардан бери инсонларни ўйлантириб келаётган бу жумбоқни ечишга замонавий илм-фан ожиз. Хаттоки айрим давлатларда қабрдаги инсонни уйғонганини “эшитадиган” турли техник қурилмалар ихтиро қилинди. Ўтказилган тадқиқотларга кўра, аксар ҳолларда қандай инсонлар летаргик уйқу қурбонларига айланиши маълум бўлди.
 Туркистонлик Назира Рустемова ҳам ана шундай ҳолатга дуч келди, аммо Аллоҳнинг иродаси билан яна ҳаётга қайтди... 
Айни пайтда Москвада яшаётган Назира Рустамова гарчи ҳеч қаерда ўқиб-ўрганмаган бўлса-да, ғаройиб суратлар чизади, инглиз тилида шеърлар ёзади, инсонларни ноанъанавий усуллар билан даволайди. У бу қобилиятларнинг барчасига 16 йиллик уйқудан кейин эга бўлган. Назира 4 ёшлигида уйқуга кетди ва кўзини очганида 20 ёшда эди. Энг қизиғи, у уйғонганида 4-5 ёшли қизалоқ кўринишида бўлган. Биз Назира Рустамованинг уйида меҳмонда бўлиб, бу феномен-аёл билан суҳбатлашишга муваффақ бўлдик. 16 йил летаргик уйқуда бўлган аёл ўзининг ғайриоддий ҳаёти ҳақидаги саволларимизга жавоб берди.



                             “Тириклай” кўмилган қизалоқ

.
 - Назира опа, бу ҳолат қандай юз берди?
- Тўрт ёшимда уйқуга кетганман. Қандай бўлганини эса эслай олмайман, чунки жуда кичкина эдим. Яқинда 48 ёшга кираман, аммо унинг 16 йилини уйқуда ўтказдим. Ўзим Туркистоннинг тоғли қишлоғида туғилганман. Онамнинг сўзлаб беришича, болалигимда кучли бош оғриғидан азоб чекканман. Бир куни офтоб уриб хушимни йўқотгач, мени вилоят шифохонасига олиб боришган. Шифохонада бир хафта беҳуш ётганман. Менда ҳаётлик аломатларидан ҳеч қандай белги кўринмагач, шифокорлар “ўлганимга” иқрор бўлишган ва ота-онам таъзия очиб кўмишган. Аммо шу куни отамнинг тушига бобом кириб, улар жуда оғир гуноҳ қилгани, яъни мени тириклай кўмишганини ҳабар қилган. Отам дарҳол қабристонга бориб қабримни очишган ва тириклигимни кўришган: мен деворга суяниб ўтирган ҳолатда ётган эканман. Отамнинг айтишича. Ҳатто устидаги кафаннинг баъзи жойлари йиртилган экан. У шу заҳотиёқ тирик эканлигимга ишонч ҳосил қилиб, мени аввал вилоят шифохонасига, кейин эса Тошкентдаги илмий-тадқиқот институтига олиб боришган. Шу ерда 16 йил махсус “қалпоқ” остида уйғонгунимга қадар ётганман.

- Ухлаганингизда тушми, ёки бирон нималарни кўрдингизми?
- Кўрганларим туш эмасди,  мен У ЕРДА ЯШАДИМ.  Катта бобом билан учрашдим. Бобомни яхши танийсиз – Ахмад Яссавий, у XII асрнинг буюк суфий-шоири. Мен унинг ўн тўртинчи авлоди бўламан. Мен у ерда бобом билан суҳбатлашдим, боғ ва кўлларни айландим. “Ўша вақт”да бутунлай бошқа, чинакам дунёда эдим. Менга авлиё аждодларим ҳаёт ҳикматларини ўргатишди, турфа хил ҳаётларни, коинотни, сайёраларни кўрсатишди. Баъзиларида ҳатто бўлганман ҳам. Лаҳзада бир жойдан иккинча жойга кўчардим, бутун олам билан гаплашардим... У ер жуда яхши эди.
- Қайта “дунёга келишингиз” қандай юз берди? Қандай уйғондингиз?
- 1985 йилнинг 29 августида телефон овозидан уйғондим. У узоқ ва тинимсиз жарангларди. Мен мендан бошқа ҳеч ким трубкани олмаслигини, туриб бориб трубкани кўтаришим кераклигини тушундим. Туриб телефон ёнига борарканман, радиодан Валерий Леонтьевнинг куйлаётганини эшитдим: "Всплывает радость сквозь туман и как во сне..." Телефон қўшни хонада жиринглаётган экан. У ерда институт ходимларидан бири ўтирган экан. Мени кўриб, ҳаммалари ҳайратдан донг қотиб қолишган бўлса керак.
- Тўрт ёшингизда телефон нималигини билармидингиз? Умуман, уйқугача бўлган даврингиздан нималарни эслай оласиз?
- Деярли ҳеч нарса, чунки жуда кичик эдим. Фақатгина бобомни менга дуоларни  ўргатгани хотирамда қолган. У пайтда на ўқиш-ёзишни, на рус тилида гапиришни билардим. Табиийки, ўша пайтлар тоғдаги қишлоқда ҳеч қачон телефон бўлмаган. Ҳеч қачон Леонтьевнинг қўшиғини эшитмаганман. Аммо уйғониш вақтимда телефон ҳақида ҳамма нарсани, ва эшитган қўшиғимни ёддан билардим.

Телепатия, левитация ва бошқалар...

- Демак, уйғонганингиздан кейин оддий инсон учун имконсиз бўлган ғайриоддий қобилият ва билимларга эга бўлгансиз...
 - Ҳа. Мен ётган барокамерадан қандай қилиб ўтганимни кўриб шифокорларнинг ақли шошиб қолди. Чунки барокамерада ёпиқ ва бутунлигича турарди. Аммо мен қўшни хонадаги телефонни олиш учун барокамерадан чиқиб девордан ҳам ўтганман. Буларни кўрган тошкентлик мутахассислар Москвага қўнғироқ қилишиб, уларнинг бемори 16 йиллик уйқудан уйғониб ақл бовар ҳодисаларни содир этаётганини маълум қилишди.
Москвада мен билан кўплаб психологлар, парапсихологлар шуғулланишди, қобилиятларимни ўрганишди, имтиҳон қилишди. Мени бир жойдан иккинчи жойга, турли давлатларга олиб боришди, телекўрсатувларда кўрсатишди. Ўша пайтда мен учун бу янги олам мутлақо тушунарсиз ва ҳайратли эди. Мени ота-онам билан “таништиришганда” улар менга нима учун кераклигини билмаганман. Бундан ташқари, ҳамма мендан шундай ҳавотирланардики, ҳатто онам мени руҳий шифохонада жойлаштиришни таклиф қилган. Отам эса мени ҳарқанча қамаб, боғлаб қўйса ҳам фойдаси йўқлигини, барибир девордан ўтиб кетишимни айтганлар.
- Яна қандай қобилиятларга эга эдингиз ва бу имкониятларни юзага келишини ўзингиз қандай изоҳлайсиз? 
- Мен левитация қила олардим чин маънода ердан узилиб уча олардим. Табиат тилини, ҳайвонлар тилини, бутун борлиқ тилини билардим, телепатик мулоқот қила олардим. Охиргиси ҳалигача сақланиб қолган. Фақат авваллари ёнимда турган кишининг фикрини уқиш ва у нима деб жавоб беришимни билиши учун биргина қарашим етарли  эди. Ҳозирда эса бу сал қийинлашди, энди эса диққатимни жамлашимга тўғри келаяпти. Уйғонганимдан кейинги илк йилларда пулга эҳтиёж сезсам, уни пайдо қила олардим. Бу қобилиятим ҳам тахминан беш йиллардан буён “ёпилди” .  
Шахсан ўзимни ҳам ҳайратлантирадиган ҳолат, мени телепортация қила олишим –муҳитга кўчишим. Бу ҳолат менда сўнгги марта 2009 йилда содир бўлганди. Келинг яхшиси, бу ҳақда умр йўлдошим Сергей гапириб бера қолсин:
- Бу шундай юз берганди. Биз Назира билан автобусда кетаётгандик. Мен бекатда тушиб қолдим, у эса метрогача кетди. Мен йўлни кесиб ўтиб бир идорага кирдим. Киришда “Тушлик” деб ёзилган лавҳача осилган экан. Шу пайт ортга ўгирилганимни биламан, қарасам, рўпарамда Назира турибди. У қандай қилиб бирдан пайдо бўлиб қолди, ҳайратда қолдим. Чунки уни автобусда қолганини, эшик ёпилиб автобус жилганини ўз кўзим билан кўргандим-ку!  Яна унга қўл силтаб хайрлашгандим...
- Сизда бу ҳолат қандай юз берди, Назира опа?
- Мен автобусда Сергей билан метрогача бордим. Кейин метрога бориб зинадан тушаётиб, бирдан хужжатларим, пулим, жетон солинган сумкача Сергейда қолгани эсимга тушди. Билмайман, бу қандай бўлди – менда битта жуда кучли хоҳиш – сумкачамни олиш истагида эдим. Бундан ташқари, Сергейнинг қаердалигини билмасдим, аммо уни топишим керак эди. Шу ҳиссиётлар билан унинг ёнида бўлиб қолдим. Тўғрироғи,  бир жойдан “йўқолиб” бошқа жойда пайдо бўлдим. Аммо, афсуки, мендаги телепортация қобилияти 3 йил аввал йўқолди. Ўша вақтларда менда моддийликдан хеч нима бўлмаган кўринади. Мен руҳийликда бўлганман. Кейинчалик мени гўшт, нон ва бошқа нарсалар билан озиқлантиришди, шу тариқа борган сари жисмоний танага “кириб” бора бошладим.

Руҳий ва жисмоний ҳолат ҳақида

- Назира опа, сиз митти қизалоқ бўлиб уйқуга кетиб, уйғонганда етук аёлдек уйғонгансиз, шундайми?
- Йўқ, уйқуда вақтимда 20 ёшга кирган бўлишимга қарамай, болакай бўлиб уйғондим.  Тўғри, 16 йил мобайнида 28 сантиметрга ўсдим. Кейин эса қисқа вақт ичида ўз ёшимдагидек тезда шаклландим. Кўриб турганингиздек, туғилган кунимдан ҳисобланадиган бўлса, ҳозир ёшимга нисбатан айнан мос кўринаман. Аммо болалик йилларимни ўтказиб юборганим учунми, ҳалиям ўзимни ёш боладек ҳис қиламан.
- 16 йиллик уйқу мобайнида  оёқларда ҳаракатланишингиз чекланиб қолмадими?
- Агар инсон ойлаб ҳаракатсиз ётса, танадаги мушакларининг ҳаракати чекланади  ва юришни қайтадан ўрганишига тўғри келишини биламан. Аммо менинг ҳеч бир мушагим  “қотгани” йўқ, мен ҳатто ўйламай ҳам туриб юриб кетганман.
- Назира опа, мактаб, институтда ўқиганмисиз?
- Йўқ, албатта, ва бунга хожат ҳам бўлмаган. Агар менда қандайдир савол туғилса, шу заҳоти юқоридан - ахборот қатламидан жавоби келади.  Буни бошқача тушунтира олмайман.  Айтиб ўтганимдек, аввалига деярли ҳамма тилда ўқиш ва ёзишни билардим. Тўғриси, ҳозир кўпчилигини унутдим, балки амалда қўлламаганим учун бўлса керак. Айни пайтда рус, ўзбек, қозоқ, тожик ва араб тилларида сўзлайман ва ёзаман. Инглиз тилида ҳалигача ёзаман, аммо ёзганларимни ўқий ва тушуна олмай қўйдим. Қўпчилик менинг аввалги барча билимларим ва қобилиятларимни қайтариш мумкин, дейишади. Ўзим ҳам бунга катта умид боғлаганман...
- Бу ғаройиб тақдирингиз ҳақида ўзингиз қандай фикрдасиз?
- Бу менинг қисматим. Асосийси – инсонларга ёрдам бериш ва улар қанча меҳр ва илиқликни сингдиришга тайёр бўлсалар, шунча меҳр хадя этишдир. Ҳузуримга қатъий мурожаат билан инсон келган заҳоти, дуолар билан бирга қувватим ишга тушади. Бундан ташқари, менга ҳамиша кўринмас руҳларим ёрдам беради. Албатта, бу инсоннинг ҳузуримга қандай мақсадда келганлиги билан боғлиқ. Баъзан унга бор кучимни сарфлашимга тўғри келса, баъзида бир оғиз сўзим кифоя қилади. Аммо энг ажойиби – ниманидир мен орқали содир бўлаётганини англашдир.  Ахир, мен боғловчи бўлиб қолаяпман.

Иноятдан маҳрумликми?
Назира Рустамова кейинги йилларда ўз вужудининг яна баъзи ҳислатларини пайқади: унинг жисмоний танаси на иссиқдан, на совуқдан қўрқмайди. Шундан бери Назира опа қишин-ёзин фақат енгил кўйлакда ва оёқяланг юради. Бироқ унинг бу ҳаракатига пойтахт тартиботи ходимлари алоҳида “эътибор” билан қаради, натижада Назира опа икки марта полицияда “бўлиш”ига тўғри келди.
 48 ёшни қаршилаётган Назира опанинг 16 йили уйқуда ўтди. Аммо айнан ўша йиллар уни ғайб оламдан бохабар этди. Аждодларидан Назира опага ноёб қобилиятлар мерос бўлди, аммо унинг “дунёвийлашиб” кетиши оқибатида баъзи қобилиятлар йўқолди.
Назира опанинг бугунги кундаги ҳолати қандай бўлишидан қатъий назар, унинг бошидан ўтганларининг ўзи рад этиб бўлмас ҳақиқат. Шу фактнинг ўзиёқ, унга феномен аёл сифатида  эътибор қаратишимизга арзийди. Ахир, бу қисмат ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

Сўнгги сўз ўрнида

Мақолани ёзиб бўлиб ҳам кўнглим тинчимади. Назира опа билан учрашувимизга неча вақт бўлдики, бу ғаройиб аёл ҳақидаги мулоҳазалар онгимни тарк этмаяпти.
Ғалати таассурот қолдирган яна бир жиҳат: бир вужудда икки инсонни кўрганим бўлди. Суҳбат давомида гоҳ ёш боладай қувноқ, содда ва беғубор феъли, гоҳида эса ғайриоддий ҳаётининг ўзига ҳос машаққатларида “пишган” аёлнинг мунгли кўзлари кўз олдимда қолиб кетди. Унинг болаларча феъли аслиятию, сўзлардаги дард дунё ташвишларидан “орттирма”сими?!
Назира Рустамова ўзининг кўп йиллар Тошкент ва Москва илмий тадқиқот институтларида ўрганилгани, машҳур экстрасенс Жуна Давиташвили билан бирга ишлаган йиллари, бу феномен аёлдан махфий хизматлар қандай фойдалангани ҳақида алам билан тилга олиб ўтди.
Ўз вақтида олимлар Назира Рустамовани қобилиятларини ўрганиш учун у ердан бу ерда ҳаддан зиёд судрашган. “Тажрибадаги қуён” сингари текширувлардан безиган аёлнинг “дунёвийлашиб” кетишига сабаб шудир балки?! Бу ҳақида Назира опа оғиз очмади, ярасига туз сепмаслик учун мен ҳам сўрагани ботинмадим.  
Ғайриоддий қисматли ўзбек феномен-аёли бугун унутилган. У фан учун керакли бўлган вақтида рус хукумати томонидан тақдим этилган уйда умр йўлдошию, қизалоғи билан сокин ҳаёт кечирмоқда. Дарвоқе, опанинг умр йўлдоши Сергей аввал христиан динига мансуб бўлган. Назира опа сабаб ислом динини қабул қилгач, унга турмушга чиққан. Дастурхонга ҳам Сергей русча талаффуз билан дуо ўқиб фотиҳа тортди.  
Ҳозирда Назира Рустамова Қуръон билан даволаш усуллари ёрдамида билан нафақат мусулмон, балки унинг ҳузурига даво истаб келувчи бошқа дин вакилларига ҳам ёрдам бераяпти.
... Назаримда, қайтиш ва қайтариш учун биргина йўл бордек: тавба. Яна ҳам Аллоҳ билади!

НАЗИРА РУСТАМОВА ЧИЗГАН СУРАТЛАРДАН НАМУНАЛАР: 














НАЗИРА РУСТАМОВА ИЖОДИДАН:

Радость жизни моей
Я - гимн, воспетый небом,
 Я - сонм звёзд, танцующий в космосе.
Я - сочетание Бога с волей человека,
Я - ветер, уносящий горе.
Я - изначальный звук, проникший сквозь века.
Я - плод блуждающий и смех уставших,
Я - свет не знающий ни вожделения, ни тьмы.
Я - странствующий по храмам, по сердцам и по стезям причины; и я - последняя агония судьбы.
Я - основание свободы, награда я хранителям любви.
Я - божество, с которой все желают пообщаться, для всех желанна Я.
Я - счастье, я - счастье, я - счастье....
О, Аллах, свет моих очей,
Дай силу мне нести твой мир,
Позволь в обитель зла излить любовь,
Неправду освещать прощением,
А заблуждение истиной развеять.
Позволь мне верой усмирить сомнение,
Отчаяние умиротворить надеждой,
А тьму рассеять светом.
Отец мой небесный, позволь мне
Утешенье приносить, а не искать его.
Любить, а не стремиться быть любимой,
Служить, а не искать служение себе;
Ибо давая получаем, себя забыв - себя находим,
Прощая - прощены
И умирая - обретаем жизнь.


Нет больше дара, чем дар сочинять.


Нет больше дара, чем дар сочинять.
Кто дал, тот и может отнять
И день как страница сморил и возница, вожжами
Захлёстывая след оставляет.
Рубец за рубцом чередою растут,
Они мне ни спать не молчать не дают.
Как странницы Путь и тяжел и усладен,
Понимаете, мал Человек, но смысл его Жизни громаден.
Уста лишь сомкнуться как вдруг,
Стон и слышу я стук, тук - тук , это сердце томиться,
Рождению радуясь стройного ряда.
Всё что вокруг что знакомо и рядом.
Быт Прозы в стих Розы сложился,
Любовью моей как лист росой окропился,
С моих рук эти Розы примите
Я вдохнула в них Жизнь, родным и друзьям
Их Живыми дарите!
Себя мои хорошие сберегите!!!!!


Из восточной стороны


Из восточной стороны, лучезарна и скромна
К Вам явилась на страницу, дева как цветы ясна.
Не из города большого, не из-за моря чужого,
Я не БАРБИ и не КЭТ, ни с кассет я, не с дискет
Я дитя Живой Природы, Дочка я Живых Планет!
Я трава на чистом поле, Птица я лечу по воле.
Я Свеча - а я сияю..... Радуги прекрасней НЕТ!!!
И чтоб преданья старины, ожила - проста, ясна
Я весёлой яркой краской, быть раскрашена должна.
Принесу тогда Я Счастье, разгоню Я всё ненастье.
Засверкают все огни и станут Радостными Дни.
Зазвенят колоколами, Колокольчики Весны.
Разукрась на Свой манер, мои костюмы, интерьер
Если Ты художник Милый, или просто модельер.

Наших дней листая календарь

Наших дней листая календарь
И печально головой качая,
Смотрит Он в космическую даль
И решает всё начать сначала.

Снова глина и огонь в печи,
Руки потирает в упоении.
И опять младенца крик в ночи -
Очередное рук Его творение.

Мать, отец, страна, закон -
Это будет всё второстепенно.
Без сомнения: знает только Он,
Что в огне печи его нетленно.

Бугун, ўтмиш ва келажак ҳақида

Эмоции и деньги.
Не позволяйте своим эмоциям управлять собой и своими мыслями. Гоняясь за зарплатой, надбавками и льготами, вы похожи на ослика, который тянет телегу, потому что хозяин держит перед вашим носом морковку на палке.

Возможно, хозяин едет туда, куда ему нужно, но ослик гоняется за иллюзией! А завтра у ослика появится новая морковка.

Деньги - это морковка, иллюзия. Если бы ослик видел всю ситуацию, возможно, он бы передумал и не стал гоняться за морковкой.

Жизнь, которой управляет величина заработной платы, - это не жизнь. Тот, кто думает, что работа даст им чувство безопасности, сами себя обманывают. Не давайте деньгам управлять своей жизнью.

Учитесь использовать свои эмоции для того, чтобы думать, а не наоборот - думать на основе эмоций.

Уроки жизни
Если ты будешь учиться тому, чему учит жизнь, у тебя всё будет хорошо. Если же нет, жизнь будет продолжать бить тебя. Люди обычно делают одно из двух: или позволяют жизни помыкать собой, или злятся и начинают ей сопротивляться. Но они сопротивляются начальнику, работе, мужу или жене. Они не понимают, что бьёт их жизнь, а не конкретные люди.
Почти никогда жизнь с тобою не говорит. Она просто ударяет тебя, бьёт то с одного бока, то с другого. Каждый удар - это жизнь, которая говорит: "Проснись. Я хочу, чтобы ты кое-что понял". Жизнь бьёт нас всех. Некоторые сдаются. Другие борются. А есть и такие, которые усваивают урок, и идут дальше. Они рады, когда жизнь их наказывает. Для них это означает, что им нужно узнать что-то новое. Они учатся и двигаются дальше.

Слухи
Реальный мир готов предоставить вам любую возможность разбогатеть. Только сомнения человека делают его бедным. Эти сомнения лишают сил большинство людей.
Пример. Фармацевтическая компания запускает в феврале рекламу по ТВ о том, как люди заболевают гриппом. Люди тут же начинают больше болеть - и активнее покупать их лекарства.
Часто, для того, чтобы не обращать внимания на слухи и сплетни о надвигающихся катастрофах, требуется большое мужество.
Не критикуйте, а анализируйте ситуацию. Анализ позволяет победителям увидеть близорукость критиков и заметить возможности, упущенные из виду всеми остальными.

Благодарность
В благодарность за полученную услугу обязательно нужно расплатиться, хотя бы копеечкой. Тогда у вас не возникнет долгов на Тонких планах по отношению к тому, от кого вы получили помощь. Это касается даже мелочей.
Человек, который пытается получить исцеление или высшее духовное знание, должен растождествиться со многими своими привязанностями к физическим событиям и мыслительным установкам.
Платя своими материальными средствами (или какой-либо услугой) за оказание вышеперечисленных услуг помогает:
а) растождествиться с физическими привязанностями и негативными установками, т.к. вы отдаёте часть своей материализованной энергии;
б) оказывать эти услуги эффективнее, профессиональнее, с меньшими затратами сил и времени

Законы общества
Социальные законы направлены на то, чтобы создавать дискомфорт людям, не дать им возможности существовать в состоянии благодати, в состоянии комфорта. Но в этих законах есть особые бреши, позволяющие быть человеку независимым от них. Обходить эти законы можно несколькими путями. Можно обмануть государство, коль оно обманывает, а можно создать дело, в которое не включены государственные структуры, и стать независимым от всего.
Бедный человек - это человек, всецело подчиняющийся установкам или законам общества. Духовный человек начинает видеть несовершенство этого социального общества, всю его ограниченность.
Даже если все остальные не одобряют тебя, всё равно, надо идти вперёд не обращая ни на что внимания. А если обращать внимание на всех, то быстро можно стать таким же, как и они. Отбросьте эту идиотскую программу, внушаемую нам с детства: "Быть как все". Будьте оригинальны!

Страх
Страх показаться не таким, как все, не даёт большинству людей найти новые способы решения своих проблем.
Основная причина, по которой большинство говорит: "Не рискуй", - это страх.
Многие крупные финансовые проблемы вызваны тем, что люди действуют так, как большинство. Доверьтесь своему внутреннему голосу, а не каким-то страхам.

Чудо
Не надейся на чудо, которое решит все твои денежные проблемы. Если у тебя нет стержня, то ты просто сдаёшься каждый раз, когда жизнь начинает давить на тебя. Если ты такой человек, то всю жизнь проживешь по правилам, делая всё правильно. Будешь беречь себя для события, которое так и не произойдёт.

Лень
Самая распространённая форма лени - лень, замаскированная деятельностью. Как же от неё избавиться? Рецепт один - нужно добавить немного жадности.
Слова "Я не могу этого себе позволить" лишают человека способности думать. А вопрос "Как я могу себе это позволить?" заставляет мозг думать и искать ответы. Обратите внимание не на цель, а на способы её достижения.
"Как я могу позволить себе прекратить работать?", "Какой станет моя жизнь, если мне не придётся больше работать?", "Что я буду делать, если у меня будет достаточно денег на всё, что мне нужно?"
У миллионов людей одна проблема: они испытывают чувство вины от своих мечтаний о лучшей жизни. Чувство вины хуже, чем жадность, потому что вина лишает человека души.
"Делаёте то, что вы в душе считаете правильным, потому что вас в любом случае будут критиковать. Вас проклянут, если вы это сделаете, и проклянут, если вы этого не сделаете".
Элеанор Рузвельт.

Лёгкий путь
Лёгких путей в начале любого дела не существует, ибо любой лёгкий путь - иллюзия. Всё, что приносит человеку счастье: здоровье, деньги, карьера, взаимоотношения - необходимо зарабатывать. И потому любую сегодняшнюю трудность следует рассматривать как свою инвестицию в будущие успехи. Специфика любой трудности заключается в том, что она не вечна и в каждой содержится радость, которая обязательно проявится с течением времени, при условии приложения нашего собственного труда.
Отбрасывайте любое ограничение устанавливаемое обществом.

2 комментария:

  1. Нима дейишга ҳам ҳайронман. Бу ҳам Аллоҳнинг бир синови-да. Энг муҳими, ўзликни англаш, ички овозга - эҳтимол бу илоҳий овоздир - қулоқ сола билишдир. Шу жиҳатдан, гарчи 16 йил умри уйқуда ўтган бўлса-да, Назира опа бахтли инсон экан.

    ОтветитьУдалить
  2. Этот комментарий был удален автором.

    ОтветитьУдалить