четверг, 4 апреля 2013 г.

Мен сизни шунчаки севмайман


Мен сизни шунчаки севмайман,
Таним айрилса ҳам руҳ тортаверар
Гарчи сизга очиқ бир сўз демайман,
Кундан кунга дилда чўғ ортаверар


Ҳар кун гумонларда минг бор ўламан,
Аммо ишқ дилимда, кўнгил ўлмайди
Излагандан асло наф йўқ, биламан:
Сиздан яхшисини топиб бўлмайди

Дилларни боғлаган тақдирнинг ўзи,
Сиздан кечиб ахир борардим қаён
Англолсак, бу тушлар - Аллоҳнинг сўзи
Бизни биргалигимиз тушимдан аён.

Кафтимни кўк томон чўзар бир тилак,
Қани, хижронларга бера олсам чап
Мен учун дунёсиз, қадрингиз бўлак
Сиз-ла яшамоқни ўзи катта гап.

Салга олисласа ёнар бу бағир,
Билмайман, бунчалар боғланиб қолдим?!
Қисматимни ўйлаб тан олдим ахир,
Ростдан ҳам сиз учун занжирман олтин...

Мен сизни шунчаки севмайман,
Таним айрилса ҳам руҳ тортаверар
Гарчи сизга очиқ бир сўз демайман,
Кундан кунга дилда чўғ ортаверар...

Комментариев нет:

Отправить комментарий